BigEdu.ru
» » » ўшимча шарт нинг хал аро шартномалар у у и фанидаги ўрни
Вернуться назад

ўшимча шарт нинг хал аро шартномалар у у и фанидаги ўрни

“Қўшимча шарт”нинг халқаро шартномалар ҳуқуқи фанидаги ўрни.

“Қўшимча шарт” деганда исталган давлат ёки халқаро ташкилот томонидан халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ҳамда унга қўшилиш чоғида ушбу давлат ёки халқаро ташкилотнинг ушбу шартноманинг баъзи бир қоидалари унга нисбатан қўлланмаслик хохиш истагини эълон қилишнинг ҳар қандай ёзма шаклига айтилади. Қўшимча шарт шартноманинг маълум бир қоидаларини уни қабул қилаётган давлат учун бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўналтирилган юридик ҳужжат эканлиги билан халқаро шартномалар ҳуқуқининг энг нозик нуқталаридан бири ҳисобланади. Қўшимча шарт давлатлар амалиётида турли хил номланади. Инглиз тилида “Clause”, француз тилида “Reserve” рус тилида эса оговорка деб номланади.

Қўшимча шарт қабул қилинишининг энг асосий ҳуқуқий асослари сифатида 1969 йилда қабул қилинган “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги Вена Конвенциясининг 19-23 моддаларини олиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунинг 24 моддасида ҳам қўшимча шарт тўғрисида ўрнатиб қўйилган. Лекин миллий қонунчиликда уни қўллаш усуллари, тартиби ва мезонлари аниқ белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўшимча шартлар ёзма шаклда шартлашувчи томон давлатларига ва шартлашувчи томон ташкилотларига шунингдек шартнома иштироксҳчиси бўлиш ҳуқуқига эга давлатларга маълумот тариқасида етказилиши шарт. Таъсис шартномаларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ҳам халқаро ташкилотнинг ваколатли органига ёки уни бошқариш ваколати берилган давлатга ёзма равишда билдирилиши шарт.[1]

Қўшимча шартларни қабул қилувчи томонларнинг сонига кўра турлаш мумкин:

· Бир томонлама қўшимча шартлар;

· Кўп давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган қўшимча шартлар.

Халқаро шартномани имзолаш вақтида давлатлар биргаликда шартноманинг айрим бандларига қўшимча шарт киритишлари мумкин. Халқаро ташкилотлар ёки давлатлар томонидан биргаликда қабул қилинган қўшимча шартлар унинг бир томонламалилик хусусиятига таъсир этмайди. Яъни давлатлар исталган вақтда бу шартларни бир томонламалилик асосида олиб ташлашлари ёки яна қўшимча тариқасида шартлар қўйиши мумкин. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан 2008 йилда қабул қилинган махсус доклад биргаликдаги қўшимча шартни юридик жиҳатдан йўл қўйиладиган халқаро ҳуқуқий ҳаракат сифатида белгилаб берган.

Қўшимча шартларни бевосита шартномаларнинг иштирокчилари сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ. Икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар, кўп томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ва ниҳоят халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар. БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссиясининг сўнгги 2008 йилдаги махсус Докладига мувофиқ икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинадиган қўшимча шарт фанга ва амалиётга олиб кирилди. Унга кўра Икки томонлама шартноманинг имзоланиши ёки парафирланиши вақтида у кучга кирмай туриб шартноманинг баъзи қоидаларига ўзгартириш киритиш учун бошқа томонни шунга мажбурлаш мақсадида қабул қилинадиган юридик акт қўшимча шарт ҳисобланади.[2] Лекин, фикримизча ушбу ҳолат қўшимча шартдан кўра кўпроқ сиёсий мазмундаги биртомонлама баёнот мазмунига мос келади. Икки томонлама қўшимча шартлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу қўшимча шарт ҳужжати бўйича бекор қилинган ёки ўзгартирилган қоидалар иккинчи давлатнинг розилиги билан қонуний ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу қоидалар эса иккинчи давлат учун кучини сақлаб қолади. Бунга ўхшаш икки томонлама қўшимча шартларни амалиётда учратиш мумкин.

Давлатлар шартномага нисбатан қўшимча шарт киритаётган вақтда унинг амалиётда қўлланила бошланиши халқаро ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ тан олинган бўлиши лозим. Одатда тан олиш расман амалга оширилмасада, давлатларнинг ушбу қўшимча шартларга қарши чиқмаслиги ёки сукут сақлаши одат тариқасида унинг қонунийлигини тан олишга асос булади. Қўшимча шартларнинг тасдиқлашни талаб қилмайдиган, тасдиқ талаб қиладиган ва тақиқланган ҳолатлари бўлади. Кучга киришни тасдиқлаш талаб этилмайдиган қўшимча шартлар бевосита у йўналтирилган шартномада қўшимча шарт киритилиши мумкин бўлган моддалар кўрсатиб қўйилган ҳолда айнан шу моддалардан бири ёки ҳаммасига нисбатан киритиладиган қўшимча шартга айтилади. Бироқ, ушбу турдаги халқаро шартномалар

Внимание, отключите Adblock

Вы посетили наш сайт со включенным блокировщиком рекламы!
Ссылка для скачивания станет доступной сразу после отключения Adblock!

Скачать
Рефераты по государству и праву “Қўшимча шарт”нинг халқаро шартномалар ҳуқуқи фанидаги ўрни. “Қўшимча шарт” деганда исталган давлат ёки
Оценок: 1011 (Средняя 5 из 5)

Наверняка у вас есть товары или услуги, продажа которых приносит вам максимальную прибыль. Для быстрого старта в сети вам необходимо создание посадочной страницы (одностраничного сайта), на которой будет размещена информация о маржинальных товарах/услугах интернет магазина. За 8 лет опыта разработки конверсионных страниц мы выработали оптимальную структуру, которая позволит привлекать через landing page больше продаж. На такую структуру «одевается» ваш контент — фирменный стиль, тексты, фотографии, уникальные торговые предложения, после чего страница выходит в свет. Разработка лендинга и запуск в сети — до 7 рабочих дней. Стоит отметить, что в разработку самой посадочной страницы входит и написание копирайтером продающих текстов для вашего бизнеса, чтобы каждый посетитель страницы захотел совершить покупку именно у вас. Результат: качественно разработаная продающая посадочная страница, которая готова приносить вам новых клиентов.

© 2016 - 2022 BigEdu.ru